Канал ёқасини ковлаган эксковаторчига жарима белгиланди

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва унинг туман бўлимлари томонидан жойларда экологияга зарар келтириш ҳолатларининг олдини олиш борасида рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, Самарқанд тумани "CHAQQА" маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Т. ўзининг "HUNDAY" эксковатори ёрдамида ноқонуний равишда Паст Дарғом туманининг "Камолот" маҳалласидан оқиб ўтувчи "Дарғом" каналининг муҳофаза қисмидан тупроқ қазиб олиб, шахсий юк автомашиналарга юклаб бераётганлиги аниқланган. Ҳуқуқбузар томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги, "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонунларни бузганлиги учун маъмурий жарима қўлланилди.

Шерали ИСКАНДАРОВ.