«Каттақўрғон электротехника заводи» раҳбари тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18 августдаги фармонига мувофиқ, аҳоли фаровонлигини таъминлашда намуна кўрсатаётган каттақўрғонлик тадбиркор Анвар Норбоев "Шуҳрат" медали билан тақдирланган эди.

Тадбиркор бугун Каттақўрғон туманида аҳоли вакиллари билан учрашди.

Учрашувда Анвар Норбоев мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун яратилаётган тизим ҳақида гапирди.

Анвар Норбоев раҳбарлик қилаётган «Каттақўрғон электротехника заводи» йиллик қуввати 1200 дона импорт ўрнини босувчи трансформатор ишлаб чиқаради. Заводда 80 киши иш билан банд. Завод қошида тикувчилик фабрикаси ҳам ташкил қилинган. Унда 50 нафар хотин-қиз ишламоқда.

Шунингдек, тадбиркор туманнинг Мейлихўжа маҳалласи ҳудудида қуввати 288 ўринли, 9 миллиард 700 миллион сўмлик “WILLAGE SCHOOL” нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ишга туширган.

Бундан ташқари, 34 гектар лалми майдонда замонавий усулда узумзор ташкил қилган. Бу ерда 12 киши иш билан банд.