Каттақўрғон тумани прокуратураси 30 нафар етим болаларга мурувват кўрсатди
- 03.11.2020 17:23
- 68
- Самарқанд
Сув ниҳолни яшнатганидек, инсон кўнглини меҳр тафти шодликларга тўлдиради. Шу боис, инсон ҳамиша меҳр-мурувватга эҳтиёж сезиб яшайди. Арзимас буюм ёки бир оғиз айтилган ширин сўз ҳам бир кўнгилни обод этиши, унинг ҳаётига нур олиб кириши ҳеч гап эмас.
Каттақўрғон тумани прокуратураси ташаббуси билан тумандаги 2-сектор биносида “Мурувватдан ҳеч ким четда қолмаслиги керак” шиори остида туман ҳокимлиги, Халқ кабулхонаси, туман халқ таълими ва маданият бўлимлари иштирокида ҳудуддаги 30 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга байрам тадбири уюштирилди.
Тадбир олдидан ушбу болалар туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Болалар туман маданият бўлимининг хонандалари билан бирга қўшиқ куйлаб, мириқиб рақс тушишди.
Тадбир давомида 30 нафар чин етим болаларга прокурор совғаси сифатида ўқув қуроллари тўпламлари ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.
Каттақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Бугун, 14:37
- Таълим