Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Келажакдаги ҳодисаларни башорат қилган китоблар

Инсонлар табиатан жуда қизиқувчан. Улар айниқса оптимизм руҳидаги башоратларни яхши кўради. Баъзи адабий асарларни ўқиганда эса воқеа-ҳодисаларни  олдиндан айтиб бериш қобилияти нафақат экстрасенсларда, балки кўпгина ёзувчиларда ҳам мавжуд, деган  тахминга борасиз. Негаки, уларнинг китобларида ўз даврида ҳатто кишининг хаёлига ҳам келмаган воқеликлар тасвирланади. Бугун келажак технологиялари ва ҳодисалари ҳақида тўғри тахминларни илгари сурган китоблар ҳақида сўз юритамиз.

Кредит карталари

Кредит (пластик) карталар ихтиро қилинишидан 62 йил олдин ёзувчи Эдвард Беллами ўзининг “Ўтмишга нигоҳ” илмий-фантастик асарида уларнинг пайдо бўлиши ва кундалик ҳаётда фойдаланишини башорат қилган.

Овозли почта

Англиялик фантаст ёзувчи Герберт Уэллс романидаги овозли почта ҳақидаги фикр ҳаётга кўчиши учун 57 йил керак бўлди. 1980 йилдан кейингина оммалашган ушбу техника янгилиги кўзларини қийнашни истамайдиганлар ва овозли хабар жўнатиб вақтини тежайдиганлар учун  асқотди.

Электр сув ости кемаси

Ёзувчи Жюль Верн 1870 йилда “Денгиз остидаги 20 000 лье” (лье - 4, 5 км.га тенг қадимги узунлик ўлчови – таҳр.) китобида электр энергияси билан ишлайдиган “Наутилус” сув ости кемасини тасвирлаб берган. Электр двигателли ҳақиқий сув ости кемалари эса бундан 90 йил ўтиб, ХХ сарнинг 60-йилларида пайдо бўлди.

Қуёш энергияси

1911 йилда Америкалик ёзувчи ва ихтирочи Хьюго Гернсбек ўзининг «Ральф 124C 41+» (бу асар энг ғалати номга эга китоблар рўйхатида муносиб ўрин эгаллаши ҳам мумкин) асарини Modern Electrics журналида чоп эта бошлади. Ундаги техник башоратлардан бири – қуёш энергиясидан инсон манфаати учун фойдаланиш билан боғлиқ эди. Орадан 67 йил ўтиб, 1978 йилда ёруғлик энергиясида қувватлагадиган илк калькуляторлар пайдо бўлди.

“Томчи” қулоқчинлар

Ушбу турдаги кичкина эшитиш воситалари тафсифини Рэй Брэдберининг 1950 йилда нашр этилган “Фаренгейт бўйича 451 даража” романи саҳифаларида учратишингиз мумкин. Мусиқа ихлосмандлари ушбу минигарнитураларнинг савдо расталарида учратишни эса ярим асрдан кўпроқ вақт кутишларига тўғри келди.

Б. Муҳаммадиева тайёрлади.