Ким Чен Ин: «Шимолий Корея ядровий кучларини мустаҳкамлашда давом этади. Зарурат туғилганда ундан фойдаланади»

Шимолий Корея ядровий кучларини “максимал тезликда” кучайтиришда давом этади, деди Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корея халқ армияси ташкил этилганининг 90 йиллигига бағишланган парад чоғида.

"Ядро қуроллари урушнинг олдини олиш учун зарур, аммо агар бошқа давлат КХДР ҳаётий манфаатларига тажовуз қилса, ундан фойдаланилади", деди у.

Ким Ир Сенда ўтган парадда Пхеньян 20 мингга яқин аскар ва техникани сафарбар қилди. Шунингдек, 250 дан ортиқ ҳарбий техника, «Хвасон-8» гипертовушли ракета, мартда Пхеньян томонидан синовдан ўтказилган «Хвасон-17» қитъалараро баллистик ракетаси намойиш этилди. Ракета Қўшма Штатларнинг исталган нуқтасига учиш имкониятига эга.