Конституцияси йўқ давлатлар

Конституция олий юридик кучга эга ва барча муҳим ҳуқуқий нормаларни тартибга солувчи асосий давлат қонунидир. Дунёнинг деярли барча давлатларида бу қонун бор, бироқ конституцияси йўқ давлатлар ҳам учраб туради.

Хўш, қайси мамлакат ўз конституциясига эга эмас? Дунёда ҳаммаси бўлиб еттита ана шундай давлат бор. Булар:
1. Буюк Британия
2. Канада
3. Янги Зеландия
4. Швеция
5. Сан-Марино
6. Исроил
7. Ливия
Янаям аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, бу давлатларда кодификацияланмаган конституция мавжуд. Кодификацияланмаган конституция - бу ўзига хос таълимотлар, ҳуқуқий одатлар ва суд прецедентлари тўпламидир.
Оддий конституция эса кодификацияланган. Унинг ўзига хос хусусияти шундаки, у туманлар, вилоятлар ва федерацияларнинг минтақавий қонунларидан қатъий назар, бутун давлатда бир хил устунликка эга.
Дунёдаги энг қадимги конституция 1787 йилда Америка Қўшма Штатларида қабул қилинган бўлиб, мавжудлиги давомида у атиги 27 та таҳрир билан тўлдирилган. АҚШ асосчиларидан бири Бенжамин Франклин имзолаган Конституция асл намунасининг биринчи саҳифаси мана бундай кўринишга эга:

stranyi-bez-konstitutsii-konstitutsiya-ssha

Нега Англияда конституция йўқ?
Унинг ўрнини қадимги қонунлар, суд амалиёти ва айрим конституциявий битимлар эгаллайди. Улардан энг қадимийлари рицарлик даврида қабул қилинган бўлишига қарамасдан, британияликларнинг ушбу қонунга ҳурмати катта. Бундай турдаги энг қадимий ҳужжатлар 17 асрда қабул қилинган "Ҳуқуқлар тўғрисидаги Билл қонуни" ва тўрт аср олдин тузилган "Буюк озодлик хартияси"дир.

Исроил. Диний ва дунёвий қарашлар
Ҳозирда мамлакатда ўн иккита асосий қонун қабул қилинган бўлиб, уларнинг мазмуни бўлажак конституциянинг муҳим қисмини ташкил қилиши мумкин. Исроил жамиятнинг дунёвий ва диний қисмлари ўртасидаги келишмовчиликлар уларга конституциянинг ягона матнини яратишга тўсқинлик қилади. Муносабатларнинг ноаниқлиги бу масалани кейинга қолдириб келмоқда.

Дунёдаги энг узун конституция

Файл:Constitution of India (calligraphic) Cover.png

Ҳиндистон давлати конституцияси дунёда энг йирик ҳисобланиб, у 448 модда, 12 та асосий илова ва 103 тузатишдан иборат. Инглиз тилида ёзилган асосий давлат китобининг қўшимча равишда расмий ҳиндча таржимаси ҳам мавжуд. Ҳиндистон Конституцияси энг барқарор – у ҳеч қачон ўзгармаган.

Энг тинч конституция
Япония конституцияси 1947 йилда мамлакатнинг Иккинчи жаҳон урушидаги мағлубияти ва атом бомбардимонларидан сўнг яратилган. Шу боис асосий китобда мамлакатнинг низоларни куч билан ҳал этишдан бош тортишига алоҳида урғу берилди.

Собиқ СССР давлатлари ўртасида биринчи бўлиб Мустақил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.