Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Самарқандда 2767 километр электр тармоқларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган

Вилоят бўйича 25 минг 977,7 километр масофада 6-10-0,4 кВли электр тармоқлари ва 10 минг 260 та трансформатор пунктлари мавжуд.

Жорий йилги куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун 2767 километр электр тармоқларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган. Бугунги кунгача 1499,4 километр тармоқ мукаммал таъмирланиб, режага нисбатан 54 фоиз иш бажарилган.

Бундан ташқари, 5534 километр узунликдаги ҳаво линияларини жорий таъмирлаш кўзда тутилиб, бу борадаги ишлар 55 фоизга бажарилган. Яъни, 3 минг 38,4 километр электр тармоқлари жорий таъмирланган.

Шунингдек, мукаммал таъмирлаш режалаштирилган 788 та трансформатор пунктларидан 432 тасида зарур тузиш ишлари амалга оширилган.

Режадаги 1575 та трансформатор пунктларининг 918 таси жорий таъмирланган.

Шаҳар ва туманларда электр энергияси таъминотини яхшилаш учун жорий йилга мўлжалланган манзилли дастурига мувофиқ 997,7 километр электр тармоқлари янгиланади ва реконструкция қилинади. Бугунги кунгача 220,4 километр километр электр тармоқлари қурилган.

Дастурда белгиланган янгилаш ва реконструкция қилиш режалаштирилган 441 та трансформатор пунктларидан 140 таси ўрнатилган.