КХДРда “лихорадка” эпидемияси: яна 220 минг киши касалланган
Шимолий Корея шанба куни 220 мингдан ортиқ одамда "лихорадка" (безгак) аломатлари кузатилганини маълум қилди. Шу билан бирга, мамлакат раҳбари Ким Чен Ин 26 миллионлик эмланмаган аҳоли орасида COVID-19 тарқалишини секинлаштириш борасидаги ютуқлар ҳақида гапирди. Касалликнинг авж олиши дунёдаги энг ёмон соғлиқни сақлаш тизимларидан бирига эга бўлган қашшоқ, изоляция қилинган мамлакатнинг бу борадаги ҳақиқий аҳволидан ташвиш уйғотмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Шимолий Корея вируснинг асл даражасини деярли камайтирган, аммо кам вафот этганлар сони шубҳа остида қолмоқда. Пхеньян маълумотларига кўра, апрель ойи охирида номаълум безгак тез тарқала бошлаганидан бери 2,5 миллионга яқин одам касал бўлиб, 66 киши вафот этган.
Ўз ҳудудида коронавирус тарқалишини тўсиб қўйгани ҳақидаги 2,5 йиллик шубҳали даъволардан сўнг ўтган ҳафта КХДР расмийлари омикрон билан касалланиш ҳолатлари борлигини тан олди.