"Маҳалла" ҳисобчилари малака оширди

Самарқанд шаҳридаги бизнес марказида “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Самарқанд ва Жиззах вилоятлари бўлим ва бўлинмалари катта ҳисобчиларининг иш самарадорлиги ҳамда малакасини ошириш мақсадида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Унда фонднинг республика бошқаруви ва вилоятлардан таклиф қилинган ҳамкор ташкилотлар масъул ходимларининг маърузалари ўрин олди.

- Ўқув-семинар 2 кун давом этиши режалаштирилган бўлиб, ушбу

ўқув-семинардан кўзланган мақсад тизимда фаолият кўрсатиб келаётган катта ҳисобчиларнинг малакасини ошириш ва тажриба алмашишдан иборат, - дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими катта ҳисобчиси Ж.Сирожиддинов. - Бу эса албатта, келгусида бухгалтерия тизимида амалга ошириладиган ишларни белгилаб олишда катта аҳамият касб этади.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими матбуот хизмати.