Машҳур даҳоларнинг ғалати одатлари

Бугунги рўйхатимизда ҳаёти истеъдод ва телбалик ёқасида бўлган буюк одамларнинг ғалати қилиқлари ҳақида сўз юритамиз.

Альберт Эйнштейн

Бу даҳонинг ўзига хос фобияси бўлган – у пайпоқ кийишдан қўрққан, чунки у бош бармоғи пайпоқни тешишига амин эди.

Бир куни Эйнштейн бу ҳақда “Ҳатто энг тантанали маросимларга ҳам пайпоқсиз борганман ва бу маданиятсизлигимни баланд этиклар остида яширганман” деб ёзган.

Бенжамин Франклин

Машҳур сиёсатчи ўз фикрларини бир ерга тўплаб олишнинг жуда ғалати усулига эга эди: Франклин эрталаб дераза олдига яланғоч туришни ва шундан кей      ингина ишга киришишни яхши кўрган.

Коко Шанель

Жаҳон услуби санами ўта инжиқлиги билан ажралиб турган. Унинг мажбурий талабларидан бири студия-корхонасининг зинапояларидан доимо атир ҳиди уфуриб туриш керак эди.

Шанель бу ғалатиликни реклама мақсадида ҳам ишлатган. Дам олиш кунлари у катта савдо марказига келиб, зинапоя тепасидан бир шиша атирини улоқтириб ташлаган.

Дўконга ташриф буюрган аёллар бу қандай ҳид деб сўрашганида Коко: “5 рақамли Шанель”, деб жавоб берган. Уни қаердан сотиб олиш мумкин деган саволга эса у ишонч билан “Ҳамма жойда” деб қўя қолган.

Александр Суворов

Буюк рус қўмондони кунини жуда ғайриоддий маросим - ўз устига музли сув тўкиб юбориш билан бошлаган. Хўрозга ўхшаб қичқириб, аскарларни сафарга чақирган. Бундан ташқари у муҳим амалдорларни битта ички кийим ва тунги қалпоқда қабул қилиши мумкин эди.

Чарльз Диккенс

Машгҳур инглиз ёзувчиси ўз хонаси деворларини ойна билан жиҳозлашни яхши кўрган. У бу кўзгуларга қараб, юз буриштириб вақтичоғлик ҳам қилган.

Карл Юнг

Машҳур руҳшунос овқат тайёрлашдан олдин идишлар (кострюлкалар, товалар) билан гаплашишни яхш кўрарди. Шунингдек Юнг ўзи яшаши учун на электр, на сув, на истиш тармоғи - ҳеч қандай қулайликлари бўлмаган кичик қалъа қурдирган.

Иммануил Кант

Немис файласуфи кунига бир марта ва фақат тушлик пайтида овқатланишни афзал кўрган. Лекин бу овқат қабул қилиш маросими бир неча соат давом этган.

Иоганесс Брамс

Немис композитори ва пианиночиси пойбзалларни ярқирагунча тозалашни яхши кўрарди. Бунинг нимаси ғалати дерсиз? Брамс бу машғулот пайтида унинг бошига энг гўзал оҳанглар пайдо бўлишига ишонарди.

Игорь Стравинский

Рус композитори эса тонгни 15 дақиқа бошига таяниб туриш билан бошларди. Ушбу маросим Стравинскийга ўзини иш кайфиятига  мослаштиришга ёрдам берган.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.