МДҲ давлатлари хавфсизлик кучлари 2020 йил бошидан буён террорчиларнинг 22 та халқаро гуруҳларини йўқ қилди
2020 йилда МДҲ (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги) давлатларининг ҳамкорликдаги хавфсизлик кучлари, одам ёллаб хориждаги жангарилар сафига қўшиш билан шуғулланган халқаро террорчилик ташкилотларининг 22 та гуруҳини йўқ қилди. Бу ҳақда 18 ноябрь куни Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев маълум қилди.
“2020 йилда ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар сабабли халқаро террорчилик ташкилотларининг 22 та гуруҳи зарарсизлантирилди. Уларнинг аъзолари Россия ва бошқа МДҲ мамлакатлари фуқароларини хорижий жангарилар ўқув лагерларига йўллаш ва ўтказиш билан шуғулланган”, деди Патрушев МДҲ давлатларининг Хавфсизлик кенгашлари котиблари ўртасида ўтказилган мажлис очилишида.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Россиядан олинган маълумотлар ёрдамида МДҲ давлатлари 2020 йилда 40 дан ортиқ террорчи ва уларнинг шерикларини ҳибсга олишга муваффақ бўлган.