Мексика 750 миллион кишини қашшоқликдан қутқариш «рецепти»ни таклиф қилди
Мексика қашшоқликка қарши кураш рецептини топиб, уни бошқалар билан баҳам кўраётганга ўхшайди: Президент Андрес Мануэль Лопес Обрадор мамлакати раислик қилаётган БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги мунозаралар доирасида ресурслар ва бойликни янада адолатли тақсимлаш дастурини эълон қилди.
"Мексиканинг бутунжаҳон биродарлик ва фаровонлик давлатини яратиш бўйича таклифида камида учта асосий манбадан тўлдириладиган жамғарма орқали молиялаштириш кўзда тутилган. Биринчиси, дунёдаги минглаб энг бой одамларнинг йиллик даромадидан ихтиёрий 4 фоизлик бадаллар йиғими. Иккинчиси – бозор қийматидан келиб чиқиб хусусий бой корпорациялар бадали. Учинчи таркиб - G20 давлатлари ЯИМнинг 0,2 фоизи миқдоридаги бадаллардир.
Мексика раҳбарининг сўзларига кўра, бу ташаббус триллион доллар йиғишга ёрдам беради ва шу тариқа ўз эҳтиёжлари учун кунига икки доллардан кўп маблағ сарфламаётган 750 миллион кишини қашшоқликдан қутқаради.
Аввалроқ БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш коронавирус пандемияси 100 миллион одамни қашшоқликка олиб келгани, 4 миллиард ерлик ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва даромадларини ҳимоя қилиш кафолатларидан маҳрум бўлганини айтганди.