«Метан бомба» портлай бошлади
Кутилмаганда Россияда чинакам «уруш» бормоқда: Сибирь ва Ямал абадий музликлари қаърида асирликдан ёриб чиққан метан портлашлари оқибатида 20 дан зиёд йирик кратерлар аниқланди.
Абадий музлик қаърида музлаган ҳолда асирликда ётган метаннинг ер юзасига ёриб чиқиши сайёрамиз учун фожиали оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. У ҳароратни кўтариб, дунёни кўпчилик ҳаёт шакллари ҳалокатигача қиздиради.
Ҳозирда музлик 11 миллион кв/км.ни ташкил қилади. У ерда 2,4 миллион аҳоли яшамоқда. Йирик шаҳарлар Оркута, Чита, Улан-Удэ, Санкард, Магадан, Петропавловск, Камчатка, Ёқутистон бир вақтлар музлаган тупроқ устига қурилган ва мустаҳкам ҳисобланган, ҳозир эса кўп қаватли уйлар атрофида ёриқлар кўпаймоқда. Одамларни кўчиришга тўғри келса, қаерга боришади?
Бунга эса ҳеч ким тайёр эмас. Ер остидан портлаб чиққан газ теварак-атрофга ўт кетиши, газ қувурларини хавф остида қолдирмоқда.
Глобал исишга қарши кураш
Экспертларнинг таъкидлашича, ҳозирги фавқулодда иқлим ўзгариши ҳали ҳолва. Улар инсониятнинг вақти қолмади, тезроқ ҳаракат қилмаса бўлмайди деб ҳисоблашади. Акс ҳолда атмосферага чиқарилаётган зарарли газ Ердаги ҳаётни хавф остида қолдиради. Буни яхши тушунган давлатларда хавфнинг олдини олиш чоралари аллақачон бошланиб кетди. Қиммат турадиган саноат қурилмалари ёрдамида ҳаводан карбонат ангидрид сўриб олина бошлади. Жумладан, Шотландия, ЖАР, Исландияда шундай қилинмоқда. Карбонад ангидридни углерод билан водородни қўшиб ишлаб чиқаришда фойдаланиши мумкин.
Миллионер Илон Маск, айниқса, экология ҳақида жиддий қайғурмоқда. У ҳавони углероддан тозалайдиган энг яхши технология учун 100 миллион доллар соврин ваъда қилмоқда.
Глобал исиш билан курашадиган яна бир шубҳали усул: океанга фитопланктон сепиш. Моҳияти оддий – сув ўтлари ўрмонларга қараганда тез ўсади. "У карбонад ангидридни ютиб, кислород ажратади", дейди олимлар.
«Мир новостей" (2021 й 41-сон) ҳафтаномасидан Т.Шомуродов тайёрлади.