Москва мэри шаҳарда комендантлик соати жорий этилиши тўғрисидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

Россия пойтахти Москва шаҳри мэри Сергей Собянин комендантлик соати жорий этиш, шаҳар атрофида ҳаракатланишни, кириш ва чиқишни тақиқлаш коронавирус пандемияси давридаги энг сўнгги чоралар эканини,  буларни татбиқ этишнинг имкони йўқлигини ва мумкин эмаслигини таъкидлади.  Бу ҳақда РИА Новости нашри маълум қилди.

“Сўнгги чоралар – комендантлик соати жорий этилиши шаҳарларда ҳаракатланишни тўлиқ тақиқлаш, кириш ва чиқишни тўхтатиш, деярли барча корхоналарни ёпиш. Булар биз учун мутлақо имконсиз ва мумкин эмас”, дейилган шаҳар раҳбарининг шахсий сайтида.

Унинг сўзларига кўра, бу борадаги оптимал йўналиш бу шаҳарни ёпиш ва чеклов чораларидан бутунлай воз кечиш ўртасидаги ўрта йўлни топиш.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Россияда бир-кеча кундузлик коронавирус ҳолатининг кескин ошиши кузатилмоқда. Хусусан, мамлакат пойтахти Москвада ҳам.