Москвада яна дронлар ҳужуми, бу сафар ҳам пойтахт аэропортлари вақтинча ёпилди

22 августга ўтар кечаси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Москва яқинида иккита ҳужумчи учув аппаратини уриб туширган. Бу ҳақда пойтахт мери Сергей Собянин маълум қилади, деб ёзади ТАСС.
Манбага кўра, дронлар Москва вилоятининг Вастов ва Красногорск туманларида уриб туширилган. Красногорскда дрон қулаши пайтида портлаш тўлқини кўп қаватли уй ойналарини синдирган, автомобилларга зарар етказган, аҳоли орасида жабрланган йўқ, ёнғин бўлмади, дейилади расмий хабарда.

Внуково, Шереметьево ва Домодедово аэропортлари рейсларни қабул қилмаган, чиқиш рейслари ҳам қолдирилган. Аэропортларнинг онлайн таблосига кўра, баъзи рейслар бошқа шаҳарларга, бири Жуковский аэропортига кўчирилган.
Кейинроқ авиация хизматлари Москва ҳаво тугунига кирувчи Шереметьево ва Домодедово парвозларни қабул қила бошлагани ҳақида хабар берди. Олдинроқ ҳам Москва аэропортлари вақтинча ёпилган эди.