Муқаддас Она ҳомиласи ёхуд ўнлик сонлар ватани - Ўзбекистон

Бизга араб рақамининг келиб чиқишини қадимги Ҳиндистон билан боғлаб ўргатишган. Ҳозирги рақамлар милодий V асрда пайдо бўлгани ҳақида айтишади. Бунгача Ҳиндистонда “кҳарошти” ва “браҳми” рақамлари бўлган, “браҳми”дан ҳинд “гвалнор” рақами, сўнг араб рақами келиб чиқиб, Европа ва бутун дунёга ёйилган, деб келинади.

Сонларнинг асл ватани, келиб чиқиш тарихи билан боғлиқ айрим мулоҳазаларга тўхталаман.

Марказий Осиё, хусусан, юртимизга араблар бостириб келган вақтда зардуштий динига эътиқод қилувчи айрим аждодларимиз Ҳиндистонга ва бошқа мамлакатларга тарқалишди. Падаршоҳлик (патриархат) эътиқодида бўлган ушбу зардуштийлар ўзи билан “Авесто”ни ҳам олиб кетишди. Ўз навбатида, модаршоҳлик (матриархат) динида бўлган бутпарастлар ҳам Ҳиндистон, Европа ва бошқа юртлардан паноҳ излашган.

Ўйлаб кўрилса, барча диний конфессиялар гўёки ғалвирга ўхшайди. Улар ёт диний ғояларни элакдан чиқариб, ўзларига фойдали бўлган жиҳатларини қабул қилишган. Ҳиндуизм, буддавийлик ва браҳманлик каби динлар ҳам Марказий Осиё халқларининг маъжусийлик билан боғлиқ қадимги орийлар маънавияти, илми, ғояларини ғалвирдан ўтказиб ўзлаштириб олган.

Энг қадимги туронликлар оёқлари, икки сон орасини “бут” деб аташган. “Фаллос”ни меҳроб деб билиш ҳам шу даврдан бошланган. “Фалсафа” cўзининг маъноси (“фаллоси”-“фа,” Зуҳро сайёрасида туғилган аёл фаллоси) ҳам ўша замонлардан келиб чиққан. Фалсафа тошини “фаллоси фа сони”ни “эликсир” дейишган. Кейинчалик шаҳарларга “Кирмон”, “Кармана”, “Фаластин” каби номлар қўйилган.

Инсоннинг чаноқ сонидан тизза бўғимигача бўлган анатомик жойни қадимий форсий тилда “сон” дейишган.

Ягона форсий ва туркий, она ва ота тилидаги “саноқ сон” (аниқроғи “сон”, “оқ”, “сон”) сўзи инсон сонини ҳамда рақамни, ҳисоб илмини билдирган. Чунки форсий ва туркий тил бир қушнинг икки қаноти каби бир миллатнинг (рус тилидаги мужской ва женский род каби) ягона она ва ота тили бўлган.

Арабий (муаррабий – форсий) тилидаги “сония” сўзи иккинчи (иккита сон), “муаллими соний” - “иккинчи” муаллим деган мазмунни ўзида ифодалайди.

Санам, Шоҳсанам каби тарихий номлар қадимда “Намна” - Ой худосининг “сони” (“сон” - “нам” ) тимсоли деган маъноларни англатган.

“Сон” - форсий тилда, санъаткор, ҳунарманд, буттарош каби тушунчаларни англатиши билан бирга, қилич ўткирлайдиган тош ҳам “сон” деб номланган. Сон яна “шу тарзда”, “шу тариқа”, “шу каби” маъноларни англатган. “Расон” (теккизмоқ), “фурсон” (юбормоқ), “осон”, ”тарсон” (қўрқитмоқ), “Сосон”, “Косон”, “Хуросон”, “санскрит”, “муссон” “сандиқ” (тош бут солинган сандиқ ёки бани Исроил қавмида иккита тош лавҳ қўйилган “сон” - диқ), “сандали” (оёқни, сонни иситадиган танча), “сандал” (оёқ кийим), “сон” (рус тилида уйқу деган маънони билдиради), “son” (“сон” ингилиз тилида ўғил), “ренессанс” (француз тилида “renaissance” қайта туғилиш, “нессанс” - туғилиш) “фасон”, “афсона” каби иборалар дунё тилларида ишлатилган.

Биз форсий ва туркий тилда “сарсон” деган сўзни қўллаймиз. Инсон чарчаганда бошининг сон томонга эгилиб хам бўлиб қолиши ёки 9 ойлик ҳомиланинг туғилиш арафасида бошининг сон томонга эгилишини қадимда “сарсон” дейишган.

Бундай ҳолатни Буюк Турондан Ҳиндистонга борган орийлар ҳиндуизм, буддавийлик, браҳманлик каби динларда “сансара” деб номлашган. Руҳнинг сарсонлиги - “сансара” бир маънони англатган.

Келинг, “сон”ларни “ноль”дан бошлаб тадқиқ қиламиз.

Қадим замонлардан форсий тилда қушнинг тумшуғи, эркак жинсий аъзоси, парранданинг қанот пати, отадиган қуролни ва ёзув қаламининг учини, оғиз, уят лабини “нўл” дейишган. Ҳозир бутун дунёда қўллайдиган “ноль” (“0”) рақами “нўл” (“қалам”, “фаллос” учи) сўзидан келиб чиққан.

Қуйида биз ҳомиладор аёл суратини чизиб, эмбрион ва ҳомиланинг ўнлик сонларга қандай ўхшашлигини ёзиб кўрсатамиз.

 

Юнон тилида “бактерия” сўзи “таёқча” деган маънони англатгани каби эмбрионни биринчи ойда таёқча шаклида деб билишган. Зуҳал сайёраси таъсирида аёл бачадон меридиани узра ривожланаётган эмбрионни “бир” (“1”) деб қабул қилишган.

Иккинчи ойда Муштарий сайёраси ҳомийлигида бўлган, Чуст дўпписидаги бодом нусхага ўхшаган эмбрионни “икки” (“2”) деб формулага киритган. “Икки” (“2”) сони форсийда “ду” (ой деган маънони билдирган) Кейинчалик арабийда қамарий “дол” ҳарфига ўхшатиб ёзишган.

Учинчи ойда Марснинг таъсирида бош ва думғаза қисми тўлиқ шаклланиб келаётган, ҳомилага айланиб бораётган эмбрионни “уч” (“3”) рақами билан фанга киритишган. Уч сони форсийда “се”, замонлар ўтиб арабча ҳуруфи шамсийдан “син” ҳарфига шаклан уйғун ҳолда ёзилган.

Тўртинчи ойда Зуҳра сайёраси таъсирида ҳомиланинг бел, думғаза, жинсий аъзоларини такомилга келтирганини “тўрт” (“4”) рақами билан фан оламига киритишган.

Бешинчи ойда Қуёш атрофидаги биринчи сайёра Меркурий ҳомийлигида ҳомиланинг юрак ва думба атрофи янада такомиллаштирилиб “беш” (“5”) рақами юрак тимсолида бутпарастликдан ҳозирги замон фанигача етиб келган.

Олтинчи ойда энг катта юлдуз - Қуёш раҳнамолигида ҳомиланинг бош қисми юқорида, оёқ ва думғаза қисми сон томонда бўлган ҳолатини “олти” (“6”) рақами билан, яъни қадимги туронлик табиблар ўзлари тушунадиган “сон” (формула) билан белгилашган.

Милоддан 4 минг йил илгари ўтган Буюк Турон ҳакимларининг юлдузлар илми ҳамда халоскорни (инглиз тилида (“son”) “сон”ни, араб тилида “инсон”ни) дунёга келтираётган муқаддас Она билан боғлиқ илоҳий сонларни ўқиб ва уқиб тушунтириш ҳар қандай инсонга маънавий-маърифий ҳаловат, завқ бағишлайди. Буюк аждодларимизга тасаннолар айтади.

Математикада қадимги бобилликлар, юнонлар қўллаган тригонометрик, геометрик учбурчаклар микро коинот сифатида аёл ва эркак бути - сонини англатса ҳам аммо халқаро илмий–илоҳий келишувга кўра, унга бут сифатида эътиқод қилишмаган. Уни шунчаки, математик учбурчак дейилган, холос.

Мусо Алайҳиссалом “Тури Сино”дан ўнта аҳд ёзилган иккита тош лавҳни (сонни, математика ва аҳдни) олиб тушадилар. Парвардигори олам Мусо пайғамбарга деди: “Сен синдириб юборган иккита (сон) тош лавҳага ўхшаган, иккита тош тайёрла. Ва (Тури синога) Синай тоғига Менинг олдимга олиб чиқ!”.

Исо алайҳиссалом замонларида бани Исроил қавми гўё “бармоқ” билан санарли ўнта аҳдга эътибор бергандай бўлар эди. Аммо шу ўнта аҳду-паймонни ўзида мужассам этган иккита (сондаги) муҳаббат аҳдига эътибор бермас, амал қилмас эканлар. Шундан биринчи амр “Эганг Худовандни бутун қалбинг, бутун жонинг ва бутун онгинг билан севгин”. Иккинчи амр эса “Ўзгани (ўз яқинларингни) ўзинг каби севгин”, дейилган. (Матто 22 боб. 37-39 оят).

Қуръони шарифда Парвардигори олам: “Аҳдлашганингизда, Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилинг!” (Наҳл 91), “Аҳдга вафо қилинг! Зеро, аҳд-паймон (охират, ҳисоб куни) сўраладиган ишдир” (Исро, 34), деб огаҳлантиради.

Маздоийлик, зардуштийлик сингари падаршоҳлик замонидаги халқаро диний келишувга кўра, тош (форсийда “сон”) у Каъба ёки лавҳ тоши бўладими, бут ҳисобланмаган. Агар тош билан эркак ёки аёл ёхуд (Ҳорун қавми, самарияликларга ўхшаб) сигир ва бошқа жонзот ҳайкали тарошланса, шунда у бут сифатида таъқиқланган. Каъба ҳам аниқ ўлчам, сонлардан ташкил топган. Унинг эни, баландлиги, узунлиги 15х12х10 метрдан иборат.

Иброний тилда “яхве” (“якво”) ўрнига “адонай” дейилиши ҳам “Парвардигорим”, “иккинчиси йўқ”, “душмани йўқ” (икки сон, бут йўқ) деган маънони англатган.

Қуйида маздоийлик, зардуштийлик, яҳудийлик каби диний, кулли руҳ келишувга кўра, бугунги демократик жамиятга қадар халқаро илоҳий меридиан диаграммасини кўрсатиб ўтамиз:

  1. Қадимги Бобил тилида О дам
  2. Форс тилида А басто (Авесто)
  3. Қадимги Миср тилида О мон ---- (мин)
  4. Иброний тилда А донай
  5. Финикий тилда А донис
  6. Санскрит тилида А двайта
  7. Лотин тилида Ди А лектика
  8. Лотин тилида Иде А лизм
  9. Лотин тилида Ду А лизм
  10. Лотин тилида Мо но теизм (Омон, мин)
  11. Хитой тилида Да О
  12. Араб тилида Ду О
  13. Араб тилида О мин (мон)
  14. Араб тилида А долат
  15. Араб тилида А доват
  16. Араб тилида ЛА дуний
  17. Араб тилида О дина
  18. Рус тилида О дин
  19. Араб тилида А даб (биёт)
  20. Латвия тилида Ди О с
  21. Француз тилида Ди Ў
  22. Испан тилида А диоc
  23. Юнон тилида А двакат

Бу падаршоҳлик ва модаршоҳлик каби динларнинг кулли руҳ йўлида, халқаро диний келишувга кўра, номланиш манбаалари бўлиб келди.

Қуръоннинг фотиҳа сураси, муқаддас китобнинг “онаси” бўлса, иккинчи сура “Бақара”- (“Сигир”) деб номланади. Сонлар эса “Араб рақами” деб келинган. Фақат ислом динида “Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқ ...”, деб сонпараст, бутпараст бўлиб қолмасликка даъват қилинган.

Қуръони каримда қуйидаги оятлар нозил қилинган: “Агар Аллоҳ сизларни оналарингизнинг қорнида бир шаклдан иккинчи шаклга ўтказиб, уч зулмат ичида яратди (“Зумар” сураси, 6-оят).

Хуллас, еттинчи ойнинг кириши билан қадимги Буюк Турон ҳакимлари, ой таъсирида бўлган ҳомила “чала” бўлса ҳам бола етилганлигини, аёл ҳомилани кўтаролмаса, туғиши мумкинлигини, учи пастга, сон томонга қаратилган “етти”(“v”) рақами орқали формулага киритишган.

Саккизинчи ойга кирганда ҳомиладор аёл зинҳор ҳомилани туғиши мумкин эмаслиги, Зуҳалнинг таъсирида бўлган мизожи қуруқ – совуқ ва қаттиқ бўлган ҳомила туғилиб қолса, ўлиб қолишини, учи юқорига қаратилган “саккиз”(“^”) рақами билан ишора қилишган. “Саккиз” (“8”) сони (формуласи) ҳомиладор аёлнинг эклиптик ҳолати, яъни маъқад ва махражи, уят лаби, чаноғи туғуруққа тайёр бўлиб бораётганини билдирган.

Қуёш календари бўйича тўққиз ой, тўққиз кундан сўнг қирқ ҳафта, ўн акушерлик ой тақвими ҳисобида гўдак дунёга келган. Энг буюк сайёра, (“Улуғ – Баал”) Муштарий таъсирида илиқ ва юмшоқ бўлиб етилган “бол”а (“ба”ча)нинг оёғи юқорида, боши ҳомиладор онанинг “сон”- думғаза томонига (“сар” “сон” бўлиб) келган ҳолатини туронлик ҳакимлар “тўққиз” (“9”) рақами билан фан оламига киритишган.

Сонлар чапдан ўнгга қаратиб ёзилгани каби қадимда орийзода аёллар жасади, она гумонида ётган ҳомиладай чапдан ўнгга қаратиб қабрга кўмилган. Сиз қуйида чапдан ўнгга ёнбош ҳолатда дафн этилган аёлнинг суяк қолдиқлари билан танишасиз.

Ҳомиладор аёл чаноғи торлик қилса, “кесар” йўли билан жарроҳлик қилишган. Форсий ва туркий тилларда (“кес”, “сар”) “кесар”нинг маъноси, ҳомиланинг бош томонини (чаноқ ёки киндик остини) “кес” (ўлмай қолади), деган мазмунни ўзида мужассам этади.

Қадимги туронликлар сигирни муқаддас билишган. “Тур”, “Суғд”, “Самар” каби атамалар (“гов”) – сигир деган сўздан келиб чиққан. Туғилган чақалоқнинг ёки умуман инсоннинг “гов”дасини ҳам (“гов”) сигир деб аташган.

Ҳомиланинг туғилиши арафасида бошининг сон томонга оғиши (сарсонлик) инсон, ҳайвон, хусусан, сигирда ҳам шу жараён бўлиб ўтади.

Сонлар қадимдан икки хил бўлган. “Оқ” сон (соноқ), “қора” сон. Оқ сон соғлик, гўзаллик (қадимги Буюк Турон орийлар илоҳий таълимоти) тимсоли бўлса, қора сон касаллик маъносини англатган. “Санчиқ” (“сон”дан “чиқ”) дард тутиш ҳолатини билдирган.

Агар саноқ сонларнинг ватани Ҳиндистон бўлганда “сон”, “оқ”, “сон” дейилмас эди. Янада ойдинроқ қилиб айтганда, агар (“0”) “ноль”дан (“9”) “тўққиз”гача бўлган рақамлар милодий V асрда Ҳиндистонда кашф этилган бўлса, яҳудийлар ҳам ой-қуёш тақвими бўйича, ўнинчи ойни гўё ҳомиланинг боши сон томонга қаратилган ҳолат каби (“9”) “тўққиз”га ўхшаш рақам билан белгилаб келишган.

Туркий ва форсий тилларда дурадгорлик асбобини “теша” деб атаган. Яҳудийлар ҳам тўққиз рақамини “теша” деб номлайди. Сиз тешани дастасидан ажратиб диққат билан айлантириб қарасангиз, шубҳасиз, олти ва тўққиз ойлик, ҳомила пардасини тешиб чиқаётган гудакни, халоскор тимсоли, “формула”сини кўрасиз.

Араблар эса қуёш тақвими бўйича тўққизинчи ойни (“9”) “тўққиз” рақами билан белгилашган.

Демак, бизда математика яҳудий солномаси билан ҳисоблаганда олти минг, милодий эра бўйича тўрт минг йил олдин ҳам бўлган. Чунки биздаги қадимий қуёш тақвими билан бани Исроил (форсийда Сара эл) қавмидаги ой-қуёш ҳисобининг йиллар миқдори тенг. Сабаби, уларнинг тақвимида раббоний ўн учинчи ой киритилган.

2021 йилда яҳудий тарихига 5781 йил тўлган бўлса, биз ҳам шунча йиллик тарихга эгамиз. Бунга муқаддас Она ҳомиласидаги “ноль”дан “тўққиз”гача (ой-қуёш тақвимида “ўн”гача) бўлган ҳомила формуласи ёрқин далил ва исботдир.

Муқаддас “Чор унсур” фалсафасининг ватани йилнинг тўрт фасли ҳукмронлик қиладиган Марказий Осиё, Буюк Турон замин бўлган. Қуёш тақвими бўйича нольдан (“нўл”-“0”) тўққизгача бўлган (“тўқ” “қиз”, қадимги туркларда Биби Марямдан олдин фариштадан ҳомиладор бўлган қиз маъносида) саноқ сонларнинг ватани Буюк Турон, хусусан, қадимги Бутамон давлати (“Бут”-а-“мон” Марказий Осиёдаги, ҳозирги Тожикистон ҳудудида жойлашган қадимги давлат) бўлган.

Биз бугунги кунда асосан молия ва иқтисодиёт соҳасида қўллайдиган: “кирим–чиқим”, “даромад-буромад” каби иборалар бевосита қадимги туронликларнинг бутпарастлик эътиқоди, жинсий ҳаёти, иқтисодиёти билан боғлиқ.

Албатта, дин ҳеч қачон маъжусийликдан келиб чиққан эмас. Дин-диёнат Парвардигори олам томонидан, инсонларга холис йўлни танлашлари учун берилган илоҳий неъмат, қадрият, муҳаббат, адолат, илму-ирфон йўлидир. Шу билан бирга, “ўнлик сонлар” математик усули ҳам бутпарастликдан келиб чиқмаган, балки самовий илмлар ва Одам деб номланган буюк отанинг пушти камари ҳамда муқаддас она гумонидаги эмбрион ва ҳомила шаклининг аломати, формуласидан келиб чиққан. Фарзанд Парвадигорнинг лавҳу-маҳфуз каломи бўлиб, уламоларимиз: “Вояга етмаган болани подшоҳга, Қуръонга, фариштага тенглаштиради.

Мушрикларнинг бутга сиғинишларидан мақсади гўё улар ўзларини дину-диёнат, илму-ирфон, маданият ва санъат деб номланган уйғонишлар хазинасини қўриқловчилари, деб ҳисоблашарди. Ароқхўрлик, бангилик, зинокорлик, бутпарастлик каби иллатлар билан муқаддас Онадан дунёга келаётган ҳомиланинг математик формуласини Парвардигор Каломини фарқлай олишимиз ҳаётий зарурат.

Ерда ётган оддий тошдан бут ҳам ясаш мумкин ёки совуқ қурол сифатида фойдаланса ҳам бўлади ёхуд қурилиш ашёси сифатида иморат пештоқидан жой олиши мумкин.

Шунингдек, (“0”) “ноль”дан (“9”) “тўққиз”гача бўлган сонларнинг кашф этилиши бутларга сиғиниш учун эмас, балки Ер юзидаги уйғонишлар, тараққиётларнинг калити сифатида раҳмли ва меҳрибон Аллоҳ томонидан юборилган Каломдир.

Қадимги халқаро падаршоҳлик ва модаршоҳлик диний келишув амалиёти манбааларига кўра, Мусо алайҳиссаломга Худованд томонидан нозил қилинган аҳду-паймон тоши ёки Иброҳим пайғамбардан мерос қолган тош Каъба ёхуд масжид минораси ва меҳроби сиғинадиган “бут”, “санам” ҳисобланмагани каби Мирзо Улуғбек расадхонасидаги меридиан устида қурилган мармар тош (сон) “секстант” асбоби ҳам “бут” ҳисобланмаган.

Ким агар аҳд тоши, Каъба, минора, меҳроб ёки “судс” - секстант, телескоп каби асбобларни сиғинадиган “бут” “санам” деса, ундай кимсалар дин ва илм душмани ҳисобланган. Мирзо Улуғбек расадхонаси айнан ўрта аср диний мутаассиб, илм ва дин душманлари томонидан буздирилган.

Расадхона “секстант” асбоби устида ёзилган даражалар “муқаддас она ҳомила формуласи”даги “ўнлик сонлар” каби эмас, балки “абжад” ҳисоби билан ёзилган. Ўнлик сонлардан билвосита, “абжад” ёзувидан эса бевосита фойдаланилган.

Бундан мақсад - қуруқлик ва денгиздаги карвон ҳамда кемаларнинг координатларини қароқчилар, душманлардан сир сақлаш, шеърият, адабиёт, тарих, илоҳиёт каби илм-фанларда абжад ҳисобидан фойдаланиш ва бошқа амалларни бажаришдан иборат бўлган. Бу албатта, мусулмон уйғониш даври ҳисоб илмининг буюк ва гўзал намунаси эди. Уйғонишлар тарихи янги Ўзбекистон учинчи Ренессансининг ёрқин намунаси бўлиши керак.

Аждодларимиз туғиладиган ҳомиланинг ўғил ёки қиз эканлигини олдиндан, мизож илми ва математик амаллар ҳосиласи орқали билишган. Масалан, эркак ва аёлнинг осмоний мизожлари иссиқ бўлса (++), уларнинг (фарзанди ўғил) ҳосиласи ҳам иссиқ бўлади. Яъни, қўшиш +, қўшиш +, баробар = (ўғил) қўшиш + (++=+) бўлади деб келинган.

Агар эркакнинг бурж мизожи иссиқ (қўшиш” +”), хотинининг мизожи совуқ (айриш “—“) бўлса, уларнинг (фарзанди қиз) математик ҳосиласи айириш (минус “—“) бўлади дейишган.(+ --=--).

Мабодо эркакнинг осмоний мизожи совуқ (айириш “—“), аёлининг мизожи иссиқ (қўшиш”+”) бўлса, фарзандсизлик (математик ҳосиласизлик) ҳолати юз беради (-- +=?) дейишган. Бундай пайтда эрнинг мизожини иситадиган, хотинни (айниқса, бачадон мизожини) совитадиган озиқ- овқатлар, дори-дармонлар, тадбир, муолижалар қилишган.

Агар эркак ва аёлнинг мизожи совуқ, яъни айириш (“-“)дан иборат бўлса, йилнинг мизожи келин-куёв учун иссиқ келса, унинг математик ҳосиласи аксинча қўшиш (“+“) (ўғил фарзанд кўриш)дан иборат бўлади (-- --= +) дейилган.

Ҳозирги замон тиббиёти ҳам агар ҳомиладор аёлнинг (мизожи совуқ) “резус”и минус (“-“) ҳомиланинг (мизожи иссиқ) плюс (“+”) резус фактори билан мос келмаса ҳомила нобуд бўлишини илмий исботланган.

Падаршоҳлик ва модаршоҳлик динларининг ўзаро урушлари, бутпарастлик ва юлдузшуносликка қарши қаттиқ жанглар натижасида бу қадимий илмлар, фан оламидан барҳам топиб, фақатгина математик амалларнинг ҳосиласи сифатида сақланиб қолинди.

Немис олимлари бу математик аломатлар амалларини (++ = + ; + -- = -- ; -- -- = + ; -- + = ?) фан оламига формула шаклида олиб киришди.

Бизнинг мамлакатимизда “дин эркинлиги” шарофати билан олам ва одам яралишининг математик асосини, қандай кашф этилганлигини аниқ далил, исботлар билан илмий тушунтира олдик, назаримда. Айниқса, математик амаллар ва ўнлик сонларнинг ватани Марказий Осиё, қадимги Буюк Турон эканлигини муқаддас Она ҳомиласидаги халоскор формуласи ҳамда форсий ва туркий иборалар, юлдузлар илми орқали исботладик, деган умиддамиз.

Икромиддин СИРОЖИДДИНОВ,

Мирзо Улуғбек музей мажмуаси илмий ходими.