Музқаймоқ қачон пайдо бўлган?
Музқаймоқни ҳамма севиб истеъмол қилади, у айниқса, болажонларнинг жон-у дили. Аммо унинг қачон пайдо бўлганини кўпчилик билмайди.
* Музқаймоқ тарихи 5 минг йилдан кўпроқ қадимги даврга бориб тақалади. Ҳали эрамизгача 3 минг йилда Хитойда бадавлат хонадонларда дастурхонга қор ёки муз аралаштирилган мева шарбати тортилган. Уни тайёрлаш ва сақлаш рецепти қатъий сир тутилган.
* Александр Македонский даврида ҳам “Қорга қорилган мева” истеъмол қилишган. Тоғларга қор учун уни эритмай етказиб келадиган махсус шуғулланган чопқир қуллар юборилган.
* Ривоятларга кўра, 1295 йилда Марко Поло шарққа қилган саёҳатидан музқаймоқ тайёрлаш рецептини олиб келган. Ўшандан бошлаб бу салқин ширинлик аслзодалар дастурхони домий кўркига айланган. Вақт ўтиши билан аввал итальян ва француз қироллари саройида, кейинчалик бутун дунёга тарқалган.
* 1843 йилда инглиз хоними Нэнси Жонсон музқаймоқ тайёрлайдиган қурилма ихтиро қилиб патент олган. Аммо янги ускунани ишлаб чиқариш учун пули етмаган. Патентни америкалик Жецкоб Фасселга сотишга мажбур бўлган. Фассел 1851 йилда Балтиморда биринчи музқаймоқ ишлаб чиқарувчи завод қурган. Ўшандан буён ўтган 170 йилдан кўпроқ вақт давомида музқаймоқ тайёрлаш усулини такомиллаштириш бир дақиқа ҳам тўхтагани йўқ.
* Табобат отаси Гиппократ музлатилган мева шарбати ва қиёмини кайфиятни кўтарувчи ва организмни тетиклаштирувчи маҳсулот сифатида ўз мижозларига тавсия қилган.
* Гёте болалигидан музқаймоқни яхши кўришини айтган ва онаси бир куни унинг ошқозони муз ва шакар қўшилган ширинликни ҳазм қилолмайди, деб музқаймоқ тўла ликопни ташқарига улоқтирганини алам билан эслайди. Музқаймоқ ўша пайтда қиммат ва тансиқ бўлган.
Тоғаймурод Шомуродов тайёрлади.