Нуробод туманида “Иссиқлик манбаи” ДУК фойдасига қарздорликларни ундириш давом этмоқда, ҳозиргача 7 та автотранспортга таъқиқ қўйилган
- 05.06.2024 16:48
- 45
- Жамият
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси хабарига кўра, мазкур туманда бир кунда 68,3 миллион сўмлик ҳужжатлар ижроси таъминланган, 7 та автотранспорт воситасига таъқиқ қўйилган.
“Жумладан, МИБ, Прокуратура, ИИБ органлари ва иссиқлик таъминоти ходимларидан иборат 4 та гуруҳ тузилиб, 360 тадан зиёд хонадонлар кўздан кечирилиб, қарздорларга қарздорликни бартараф этиш бўйича тушунтиришлар берилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 68,3 млн. сўмлик 36 та ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланди.
Бундан ташқари, ушбу тоифадаги ҳужжатлар бўйича қарздорларнинг 18 та кўчмас мулкига ва 7 та автотранспорт воситасига “МИБ портал” дастури орқали таъқиқлар қўйилиб, қидирув эълон қилиниши таъминланди”, дейилади бошқарма хабарида.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Давлатнинг қўллаб-қувватлаши ишончни оширади
- 05/10, 09:47
- Сиёсат