Олимлар Ер юзига яқинлашиб келаётган фалокат ҳақида огоҳлантирди
Қўшма Штат олимлари Антарктидадаги музликлар эриши Нью-Йорк ва Шанхай каби қирғоқолди шаҳарлар қолишини шубҳа остига қўйиши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақида Phys.org ёзади.
Сайёра ҳарорати кўтарилгач, Арктика музлари эрий бошлайди. Бу тўғридан-тўғри одамлар ҳаётига таъсир қилади. Антарктида ҳам инсоният учун бундан кам хавф туғдирмайди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу минтақада глобал исиш натижасида жаҳон океани сатҳининг 60 метрга кўтаришга қодир муз бор.
"Биз аллақачон ушбу муаммонинг дастлабки белгиларини кўрмоқдамиз", дейилади мақолада.
Сўнгги тадқиқотларга кўра, музликларнинг эриши атиги бир неча ўн йилликлар ичида назоратдан чиқиб кетиши мумкин. Шу билан бирга, иссиқхона газларининг камайиши ва технологик тараққиёт, катта эҳтимол билан фалокатнинг олдини олмайди, дейди олимлар.
Иссиқхона газлари ташлашнинг амалдаги суръатига биноан Антарктида муз қатлами 2060 йилгача эрийдиган энг муҳим чегарани босиб ўтади. Жаҳон океани сатҳининг кўтарилиш кўлами қайтариб бўлмас ўлчамларга етади. Ер атмосферасини карбонат ангидрид газидан тозалаш ўша вақтга келиб бу жараённи тўхтата олмайди ва 2100 йилда сув даражаси бугунги кунга қараганда ўн баравар тез кўтарилади, дея хулоса қилди мутахассислар.
Г.Холдорова тайёрлади.