Омикрон болаларга «ҳужум» қилмоқда

Сайёрани эгаллаб олаётган, кўпинча беморларда енгил шаклда ўтаётган омикрон кичкинтойлар учун жуда хавфли бўлиши мумкин. Педиатрлар кичик ёшдаги болаларнинг юқори нафас йўллари асорати билан COVID-шифохоналарга ётқизиш сони кўпайиб бораётганидан хавотирда.

Францияда бугунги кунда 84 бола реанимация бўлимига ётқизилган. Улар орасида ҳали бир ойлик ҳам бўлмаган Рим бор. "Мен аллақачон ҳамма нарса ҳақида ўз фикримни ўзгартирдим. Мен учун ковид ташхиси – «оғир оқим» синонимидир. Бундан ташқари, норасидам ҳали жуда кичкина ва унга на вакцина, на бошқа бирор даво бор", дейди унинг онаси.

Шифокорларнинг таъкидлашича, бундай беморлар кўпинча беҳол ва юқори иситма қилади, овқатланишдан бош тортади. Янги туғилган Рим Франциянинг Вильпент коммунасидаги шифохонада даволанмоқда, маҳаллий шифокорларнинг айтишича, у ерга ноябрдан бери "оғир" болалар қабул қилинмоқда.

Болаларнинг COVID-шифохонага ётқизилиши бўйича Буюк Британия, Италия, Жанубий Африка ва АҚШда рекорд ўрнатиляпти. Шунингдек, бир қатор россиялик шифокорлар ҳам келгуси ҳафталарда касалхоналарга болалар оқими кўпайишини кутилаётганини айтмоқда.