“Оқ тулпор”ни ким яратган?
Қадимги Англиянинг Оксфордшир графлигида Уффингтон тепалиги бор. Неча асрдирки, бу ердаги сирли, улкан “Оқ тулпор” тасвири одамларни ҳайратлантириб келади.
Расм чизиғи чуқур қазилган траншеядан иборат бўлиб, майдаланган бўр билан тўлдирилган. Геоглиф узунлиги 110 метрга етади. От тасвирини эслатадиган расм бронза даврида учрайдиган тангаларга ўхшайди. Археологлар бу фигура ёнида қабристонни ҳам аниқлашган, у неолит даврига оид, деб тахмин қилинмоқда.
Олимлар “Оқ тулпор” яратилиши ҳақида бир фикрга кела олишгани йўқ. Бири у жуда яхши сақлангани бронза даврига тааллуқли эканига боғлиқлигига шубҳа билдирса, бошқалари унинг яхши сақланиши маҳаллий аҳолининг эътиборидан, деб билади. Чунки ҳар етти йилда бу ерда маҳаллий ярмарка бўлиб ўтади. Унинг арафасида “Оқ тулпор”нинг тасвир чизиқлари ўт-ўланлардан тозаланиб турилади.
Ер юзида турган-битгани жумбоқ бундай обидалар, расмлар кўп. Улар катталиги ва аниқ ўлчамлари, шакл-шамойиллари билан кишини ҳайратга солади. Ҳеч қандай қурилиш техникасига эга бўлмаган аждодлар улар қандай барпо этишган экан?
Т.Шомуродов тайёрлади.