Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Oқбўйра гарден» - сайёҳлар учун севимли масканга айланади

Самарқанд нафақат ўзининг тарихий ва меъморий ёдгорликлари, балки гўзал ва такрорланмас табиати билан ҳам дунёнинг турли бурчакларидан келаётган сайёҳларни жалб қилади. Шаҳримизнинг диққаттортар масканлари меҳмонларнинг қадимги Шарқ ҳақидаги таассуротларини янада бойитади.

Вилоятда бетакрор табиатдан баҳраманд бўладиган масканлар жуда кўп. Жумладан, яқинда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган Самарқанд туманидаги Янгиариқ маҳалласи ҳудудидаги «Оқбўйра гарден» сайёҳлик ҳудуди ҳам нафақат хорижлик, балки маҳаллий сайёҳлар учун ҳам мароқли ҳордиқ чиқарадиган жойга айланади.

Лойиҳа қиймати 10 миллиард сўм бўлган мазкур дам олиш зонасида кемпинг, чўмилиш ҳавзаси, спорт майдони, дам олувчилар учун турли концерт ва шоу-дастурлар намойиш этиш учун очиқ осмон остида саҳна қурилган. Бундан ташқари, табиат манзараларидан баҳраманд бўлиш учун тоққа саёҳатга чиқиш мумкин. Замонавий талабларга жавоб берадиган ушбу дам олиш зонаси яқин кунлар ичида ўзининг илк меҳмонларини қабул қилади.

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати.