Оқдарёда ноқонуний равишда тупроқ аралашмасини юк ташувчи автомашинага ортган шахс жаримага тортилди

2 август куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Оқдарё тумани назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан навбатдаги кузатув рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Оқдарё дарёсининг муҳофаза ҳудудидан шу туманда яшовчи фуқаро М.Р. ўзига тегишли бўлган экскаваторда тупроқ аралашмасини юк ташувчи техника воситаларига ортиб бераётганлиги аниқланди. Ваҳоланки, дарё муҳофаза ҳудудидан тупроқ олиш қонунчиликка кўра тақиқланган.

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.Р.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси 1-қисмига биноан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблашнинг 10 баробари, яъни 2 млн 450 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.