Ўқувчилар фан ойлиги доирасида Ботаника боғига саёҳат қилди
- 31.01.2021 20:19
- 106
- Таълим

Республикамизнинг барча халқ таълими муассасаларида январь - кимё ва биология фанлари ойлиги сифатида эълон қилинди. Самарқанд шаҳридаги 71-умумий ўрта таълим мактабида ушбу фанлар доирасида бир қатор тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, биология ва кимё фани ўқитувчилари З.Ҳамиджонова, Н.Холмирзаева, З.Мамадалиева етакчилигида мактаб ўқувчилари иштирокида қизиқарли лаборатория машғулотлари, ноанъанавий дарслар, билимдонлар баҳси ташкил этилди.
Ёшларнинг табиатга меҳрини, экология ва атроф-муҳит тозалигига эътиборини ошириш, уларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида ўқувчиларнинг СамДУ қошидаги Ботаника боғига саёҳати уюштирилди.
З.АҲМЕДОВА,
Самарқанд шаҳридаги 71-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
АҚШда энг кўп қидирилган жиноятчи
- 2 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Нега китоб ўқишга одатланмай қўйдик?
- Бугун, 17:02
- Мутолаа
Энди грантлар манзилли бўлади
- Бугун, 15:18
- Самарқанд