Ота-онасидан айрилган 78 нафар болага кийим-кечак, “аёллар дафтари”даги 30 нафар хотин-қизга тикув машинаси топширилди
Cамарқанд шаҳридаги 2-сектор ҳудудида "Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш" шиори остида ўтказилган тадбирда муҳтожларга мурувват ёрдамлари кўрсатилди.
Тадбир доирасида шаҳар ҳокимлиги ва прокуратура ташаббуси билан ички ишлар, халқ таълими бўлимлари ҳамда шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган байрам дастурхонига турли сабабларга кўра ота-онасидан айрилган 78 нафар ўғил-қизлар, кам таъминланган, ишсиз, “аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи 30 нафар хотин-қиз таклиф этилди. Болаларга қишки кийим-кечак, хотин-қизларга эса биттадан замонавий тикув машинаси совға қилинди.
Шунингдек, турли мавзудаги танловлар, спорт мусобақалари ташкил этилди. Ғолибларга ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.
Пойтахтдан келган таниқли санъаткорларнинг куй-қўшиқлари кўнгли яримларга кўтаринкилик бағишлади.
Тўлқин СИДДИҚОВ,
Бахтиёр МУСТАНОВ (фото).