Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўтган йили Ўзбекистондан кўчиб кетганлар сони 2019 йилдагидан кўра ортди

Давлат статистика қўмитаси эълон қилган маълумотга кўра, 2020 йил давомида 203,7 минг одам Ўзбекистондан кўчиб кетган. Шу билан бир қаторда, 191,2 минг одам кўчиб келган.

2020 йилда кўчиб кетганларнинг жами сони 2019 йилда мамлакатдан кўчиб кетганлар сонидан 34,2 минг нафарга кўп.

Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганларнинг асосий қисми Қозоғистон Республикаси (жами хориждан кўчиб келганларга нисбатан 37,0 %), Россия Федерацияси (22,3 %), Тожикистон Республикаси (20,0 %), Қирғиз Республикаси (8,5 %), Туркманистон Республикаси (1,3 %) ва бошқа мамлакатлар (10,9 %) ҳиссасига тўғри келган.

Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон Республикаси (жами хорижга кўчиб кетганларга нисбатан 64,3 %), Россия Федерацияси (29,3 %), Исроил (1,2 %), Қирғиз Республикаси (0,9 %), Тожикистон Республикаси (0,6 %) ва бошқа мамлакатлар (3,7 %) ҳиссасига тўғри келди.