Ўтмишда қолиб кетган ва ўзини цивилизациядан ажратиб қўйган халқлар

Технологиялар жадал ривожланаётганига қарамай, сайёрамизда цивилизация неъматларидан баҳраманд бўлишга ошиқмайдиган одамлар ҳали ҳам бор. Улар ўзларини жамиятнинг қолган қисмидан ажратиб олишга ҳаракат қилишади. Бугун ўтмишда яшаб келаётган ажойиб халқлар билан танишамиз.

Боливиядаги эски динчилар

5 удивительных народов мира, которые застряли в прошлом и отгородились от цивилизации

Жанубий Американинг ушбу мамлакатида 3000 га яқин қадимги рус эски динидаги кишилар 19-асрда ўз уйларини топдилар. Тоборочи қишлоғида яшайдиган бу тақводорлар ўз анъаналарини астойдил сақлаб келмоқдалар. Улар деҳқончилик билан шуғулланадилар ва миллий кийим кийишади. Аёлларга соч кесиш, эркакларга соқол олиш тақиқланган. Ҳафтада икки марта черковга ташриф буюриш мажбурийдир, аҳоли пункти эски рус тилини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Бу ердаги нутқ бугунги кунда биз биладиган рус тилидан фарқ қилади: баъзи сўзлар испан тилига алмаштирилган, бошқалари эса бутунлай йўқолган.

5 удивительных народов мира, которые застряли в прошлом и отгородились от цивилизации

Технологияларни чеклашга қаратилган барча уринишларга қарамай, қишлоқдаги кўпгина уйларда кондиционер, кир ювиш машиналари, баъзиларида ҳатто смартфонлар бор. Бироқ, Тоборочи аҳолиси интернетдан фойдаланмайди.

Яли, Индонезия
Яли қабиласи Индонезиянинг Янги Гвинея оролидаги Папуа провинциясида яшайди. 20 000 кишилик аҳоли анъанавий турмуш тарзини олиб боришни афзал кўради, кўплаб янги технология ва урф-одатлар улар учун бегона. Иссиқ иқлим туфайли улар деярли кийим кийишмайди.

5 удивительных народов мира, которые застряли в прошлом и отгородились от цивилизации

Индонезия ҳукумати қабилани цивилизацияга эриштиришга ҳаракат қилишига қарамай, ялиликлар ўз анъанавий турмуш тарзидан четга чиқишни хоҳламайди. Улар қабул қилиб олган ягона замонавий технология, бу бозор бўлиб, ўзлари етиштирган мева-сабзавотларни белкурак, пичоқ, кружка ва қозон каби рўзғор буюмларига алмаштириб олишади.

Ненец халқи, Россия

5 удивительных народов мира, которые застряли в прошлом и отгородились от цивилизации

Россия шимолидаги энг йирик маҳаллий гуруҳ Ненецларнинг сони 45 000 нафарга яқин. Улар шаҳарларга кўчиб ўтмасдан, буғучилик билан шуғулланмоқда ва ўз урф-одатларига содиқ қолиб яшаб келмоқда. Ямал ярим оролида ярим миллионга яқин буғуларни боқадиган ва кўчманчи турмуш тарзини олиб борадиган бир неча минг буғу чорвадорлари яшайди. Уларнинг кийимлари қаҳратон совуқдан яхши ҳимоя қиладиган кийик терисидан тикилган.

Смартфонлар, буғу қўшилган чана ўрнига ҳар қандай йўлда ёки йўлсиз жойларда ҳам юра оладиган “вездеход” машиналар, сунъий йўлдош телевизорлари каби технологиялар фойдаланилишига қарамай, ненецлар яқин орада ўзларининг асосий машғулотлари – буғучиликдан воз кечмоқчи эмас.

Амишлар, АҚШ

Ушбу қатъий диний ҳаракат 1693 йилдан бери мавжуд ва ҳозирда уларнинг аксарияти АҚШ ва Канадада яшайдиган 300 мингга яқин аъзоси бор. Улар ўта консерватив, имкон қадар бегоналардан ва умуман, жамиятдан узоқроқ туришга ҳаракат қилади, ўз анъаналари ва турмуш тарзини сақлаб қолишга интилади. Динлари электр токи, машина ва телефондан фойдаланишни тақиқлайди.

Амишлар фақат оқ ва қора рангдаги кийимларни кийишади: бошқа рангдаги кийим кийиш тақиқланган. Улар нафақат урушларни, балки тиббиёт ва тиббий ёрдамни ҳам рад этади. Болалари 8-синфдан кейин таълим олмайди, бутун умр кўп болали оилаларда ёшликдан меҳнатга ўргатилиб, умргузаронлик қилади.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.