Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда кичик модулли реакторлар қўлланилиши ўрганилади — “Ўзатом”
Кеча, мамлакатимиз ҳукумати делегациясининг Шанхайдаги EXPO-2024 кўргазмасидаги иштироки доирасида Атом энергияси агентлиги раҳбарияти China National Nuclear Corporation (CNNC) шўба корхонаси, Хитой Миллий ядро корпорацияси Overseas Ltd бош директори Вей Фуқи билан учрашув ўтказди.
Агентлик хабарига кўра, учрашувда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди ҳамда атом энергетикасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, узоқ муддатли ҳамкорлик ташаббуслар истиқболлари муҳокама қилинган.
Ташриф якунида CNNC билан атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш, Хитойнинг атом электр станциялари қурилишидаги илғор тажрибасини ўзлаштириш имкониятлари муҳокама қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда Хитой кичик модулли реакторларининг (KMR) қўлланилишини ўрганиш, уран рудасини қазиб олиш, қайта ишлаш, шунингдек, ишлаб чиқаришни кенгайтириш соҳасидаги ҳамкорлик ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш ва кейинчалик атом электр станцияларида ёқилғидан фойдаланиш масалаларида келишувга эришилган.
“Хитой томони Ўзбекистон Республикасида ядро дастурини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларга тўхтала туриб, Хитой томони ядро технологияларининг барча йўналишларида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади”, дейилади хабарда.