Озиқ-овқат маҳсулотларининг қайси турлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилди?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошишига йўл қўймаслик мақсадида қўшилган қиймат солиғига тортилмайдиган товарлар рўйхатини тасдиқлади.
Ушбу рўйхатдан жой олган озиқ-овқат маҳсулотлари қуйидагилар:
1) Гўшт (мол, қўй, товуқ), шунингдек, ҳайвонлар (қорамол ва парранда)
тирик ҳолдаги ва уларнинг сўйилган маҳсулотлари;
2) Балиқ;
3) Картошка;
4) Пиёз;
5) Тухум;
6) Гуруч (барча навлари);
7) Шакар, шу жумладан, импорт қилинган;
8) Нон маҳсулотлари.
Давлат солиқ қўмитаси рўйхатда кўрсатилган товарларга берилган имтиёз солиқ тўловчилар томонидан фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана ва улгуржи реализацияси (нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш бундан мустасно) амалга оширилганда қўлланишини маълум қилади.
Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан
алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.