Президентлик сайловлари: Токаев Қозоғистон парламентида мухолифат пайдо бўлишига умид қилмоқда
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев 2023 йилга белгиланган парламент сайловлари натижасида Мажилисда мухолифат пайдо бўлади, деб умид қилмоқда.
“Сайловлар натижасида мамлакатимизнинг қонун чиқарувчи органига қизиқ одамлар, жумладан, мухолифат қарашларини қайта тартибга солувчи шахслар келишини кутмоқдаман”, деди журналистларга Токаев.
Шунингдек, у президентлик сайловларидан кейин ҳукумат ўз ишини давом эттиришини, бироқ таркибда баъзи ўзгаришлар бўлишини айтди.
Қозоғистонда бугун, 20 ноябрь куни сайлов участкалари очилди ва президентликка номзодлар учун овоз бериш бошланди.
Сайловчилар маҳаллий вақт билан соат 20:00 га қадар овоз бериш ҳуқуқига эга, шундан сўнг сайлов участкаларида овозларни санаш бошланади.
Сайловда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан 640 нафардан ортиқ кузатувчи аккредитация қилинган.
Қозоғистон аҳолиси 19,6 миллион кишидан ошади. Шу билан бирга, 11 миллион 950 минг 485 киши овоз бериш ҳуқуқига эга.