Қандай қилиб кулги умрни узайтиради?

Инсон кулаётганда биринчи навбатда тана бўшашади. Шу сабабдан беш дақиқалик кулги 40 дақиқалик дам олиш билан тенглаштирилган. Бундан ташқари, кулги оғриқни камайтирадиган, ҳатто бостирадиган, шунингдек, эндокрин тизим фаолиятини назорат қилувчи қувонч гормони эндорфин ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

Бундан ташқари, кулги инсон танасига тоза ҳавода жисмоний машқлар билан ўхшаш таъсир кўрсатиб, юракни мустаҳкамлайди. Одам кулаётиб 80 га яқин мушакларни фаоллаштиради, қорин бўшлиғи, елкалар, кўкрак қафаси ва диафрагмани машқ қилдиради.
Кулги пайтида ҳаво ўпкадан соатига 100 километр тезликда чиқиб кетиши жуда қизиқ!

Кулги вазн йўқотишга ҳам ёрдам беради: 10-15 дақиқада бир плитка шоколадга тенг калорияни "ёқиш" мумкин. Тажрибалар шунингдек, кулги қон босимини атиги ўн дақиқада 10-20 миллиметр симоб устунга камайтиришини тасдиқлади. Кулги инсонга қувват бағишлайди ва албатта кайфиятни кўтаради.