Қарзни вақтида қайтариб олиш учун нима қилиш керак?
📲 Бир танишим қийин ҳолатга тушиб қолганлиги сабабли катта миқдорда қарз бериб туришимни сўради. Қарзни қайтаришда муаммо келиб чиқмаслиги учун нима қилсам бўлади? (А.А. Хоразм вилояти)
✅ Адлий вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида таъкидланишича, мазкур ҳолатда қонунчиликда қуйидаги тартиблар белгиланган.
📝 Сиз танишингизга 2 230 000 сўмдан ортиқ қарз берган тақдирингизда ёзма шаклда шартнома тузишингиз лозим (Фуқаролик кодекси, 108-модда).
☑️ Қарз олувчининг тилхати ҳам ёзма шартнома ўрнига ўтади.
✍️ Агар фуқаро жисмоний камчилиги, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли битимни шахсан ўзи имзолай олмаса, унинг илтимосига биноан битимни бошқа фуқаро имзолаши мумкин.
❗️ Бундай ҳолатда бошқа фуқаронинг имзоси нотариус томонидан тегишли тартибда гувоҳлантирилиши шарт.
➡️ Шуни ёдда тутингки, қарз шартномасининг ёзма шаклда тузилишига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бироқ низо чиққан тақдирда битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳлар билан тасдиқлаш имкони бўлмайди.
❕ Қарз олувчи олинган қарзни шартномада назарда тутилган муддатда ва тартибда қайтариши шарт.
🗓 Агар қарзни қайтариш муддати шартномада белгиланмаган бўлса, қарзни қайтариш сўралган кундан бошлаб 30 кун мобайнида қайтариши керак.
📌 Муаммо келиб чиқмаслиги учун қарз шартномасини ёзма шаклда тузишингиз, истасангиз ушбу шартномани нотариал идорада тасдиқлашни талаб қилишингиз мумкин.