Қирол юрагини еб қўйган одам

Англиялик Уильям Бакленд Чарльз Дарвин билан бирга ёввойи табиатни фаол ўрганган ва кўп саёҳат қилганажойиб олим эди. У учмас динозаврларни кашф этган ва биринчи бўлиб Мегалозаврни тасвирлаб берган одам сифатида тарихга кирган. Унинг замондошлари эса Баклэндни “барча нарсани ейишга қодир бўлган одам” сифатида билган.

Баклэнднинг тадқиқотга бўлган қизиқишини ҳеч нарса тўхтата олмас эди - у том маънода дуч келган ҳар қандай кучукча, пантера, сичқонча, кенгуру, денгиз шилимшиқлари ва тимсоҳ каби ҳайвонот дунёси вакиллари мазасини татиб кўрар эди. Бу ҳайвонларнинг барча турларини истеъмол қилиш тенденцияси эндиликда“зоофагия” деб аталади, бироқ 19асрда бу зоологлар ўртасидагисевимли машғулотўзга хос русум бўлиб қолган эди.


Бакленд татиб кўрган энг ёқимсиз таъм крот ( ер остида яшайдиган бир турли сут эмизувчи ҳайвон) ва майда чивинлар эди. Олимнинг баёнотига кўра, унинг таъм сезгилари шунчаки бундай егуликни қабул қилишдан бош тортган экан. Энг ғайриоддий таом эса қирол Людовик XIVнинг юраги бўлган,Баклэнд ижтимоий тадбирларнинг бирида меҳмонларга мўмиёланган юрак намойиш этилаётган пайтда унинг бир бўлагини тишлаб олиб, ютиб юборган.

Кенг таомлар рўйхатига қиролнинг юрагини қўшиб, Баклэнд, ўзининг ҳақиқатан ҳам барча нарсани ейишга қодир, деган номниорттирган.