Қозоғистондаги ўзбекистонлик талабалар сайловда фаол қатнашди

Қўшни Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар муддатидан олдин овоз беришди.

Бу жараёнда Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университети талабалари ҳам фаол иштирок этди.

Университетнинг 520 нафар ўзбекистонлик талабалари барча қулайликларга эга бўлган шарт-шароитда ўзлари муносиб деб топган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодларга овоз берди.

Аброр ТЎРАҚУЛОВ.