Қуёш тўғрисида ҳайратланарли маълумотлар
Қуёш биз учун энг яқин юлдуз бўлишига қарамай, у ҳали ҳам ўзида жуда кўп сирларни сақлайди. Қуйида қуёш ҳақида айрим маълумотларни санаб ўтамиз.
🔹 Қуёшнинг галактика маркази Сомон йўли атрофи бўйлаб айланиб чиқиш тезлиги соатига тахминан 240 километрни ташкил қилади. Қуёшнинг ўртача диаметрини (1.392.000 км) ҳисобга олсак, у 1,5 соатдан зиёд вақтда ўз ўлчами ҳажмида жойини ўзгартиради, умуман олганда бу жуда паст тезлик, айниқса спринтер-юлдузларни ҳисобга олганда.
🔹 Барча сайёралар қуёш атрофида айланади деган назарияни баъзи файласуфлар бизнинг давримиздан олдин ҳам илгари суришган. Бироқ коинотдаги бирон бир жисм бошқа бирининг атрофида айланмайди. Хусусан, ер ҳам қуёш атрофида айланмасдан умумий масса маркази атрофида айланади. Ер массаси қуёш массаси билан таққослаганда, аҳамиятсиз эканлиги сабабли бу масса маркази деярли юлдузлар марказига тўғри келади (масалан, масса маркази қуёш чегараларидан чиқиб кетадиган улкан Юпитердан фарқли).
🔹 Қуёш аслида сариқ эмас. Ер атмосфераси уни сариқ қилиб кўрсатади. Агар Қуёшга космосдан қарасангиз, у оқ рангга эга бўлади.
🔹 Қуёш нурлари ерга 8,3 дақиқада етиб келади.
🔹 Қуёш асосан водород (массанинг 72 фоизи) ва гелийдан (массанинг 25 фоизи) иборат. Вақт ўтиши билан водород ёниб, термоядро синтези орқали гелийга, сўнгра бошқа элементга айланади. Водород тугаса, Қуёш йўқ бўлиб кетади.
🔹 Тахминан 8 миллиард йилдан сўнг қуёш сариқ митти нарсадан қизил гигантга айлана бошлайди. У ҳажми катталашиб боради ва қобиғи ер орбитасигача етиб келади. Шундан сўнг қобиқ йиртилади ва яна миллиард йил давомида аста-секин совиб, оқ миттига айланиб қолади.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.