Республика Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник М.Жўраевнинг сайёр қабули бошқа кунга кўчирилди

Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармасининг хабар беришича, жорий йилнинг 30-31 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Жўраев Муҳиддин Ўткирович раҳбарлигида 30 март куни соат 10.00 дан 18.00 га қадар Самарқанд шаҳар, Самарқанд, Пастдарғом, Пайариқ, Оқдарё, Жомбой, Булунғур, Тайлоқ, Ургут туманлари аҳолиси иштирокида Самарқанд шаҳри Рўдакий кўчаси 237-уй манзилида жойлашган Самарқанд давлат университети қошидаги Академик лицей биносида ўтказилиши режалаштирилган оммавий қабул, хизмат зарурияти туғилганлиги сабабли 2019 йил 01 апрель куни соат 10.00 дан 18.00 га қадар вақтга ўзгартирилди.

31 март куни соат 10.00 дан 18.00 га қадар Каттақўрғон шаҳар, Каттақўрғон, Нуробод, Қўшрабод, Иштихон, Нарпай, Пахтачи туманлари аҳолиси иштирокида Каттақўрғон шаҳри А.Навоий кўчаси 106-уй манзилида жойлашган “Мажидий” номли драма театри биносида ўтказилиши режалаштирилган оммавий қабул, режага асосан ўз вақтда ўтказилади. 

Ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз!