Россия Думаси қонун қабул қилди: Путин 5-президентлик муддатига номзодини қўйиши мумкин

Россия Федерацияси Давлат Думаси конституцияга Россия президенти Владимир Путинга давлат раҳбари лавозимига қайта сайланиш ҳуқуқини берувчи ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди. Қарор кеча, 24 март куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда қабул қилинди, деб ёзади “ТАСС”.

Шундай қилиб, Россия Федерацияси Президенти лавозимини эгаллаши мумкин бўлган чекланган муддатда амалдаги давлат раҳбарининг собиқ президентлик даврлари ҳисобга олинмайди. Бу эса Путинга яна икки муддатга Россия Федерацияси Президенти лавозимини эгаллашга имкон беради.

Эслатиб ўтамиз: Россия президенти Владимир Путин 2020 йил 3 июлда олдинги президентлик муддатини бекор қиладиган ва унга президентликка яна номзодини кўрсатишга имкон берадиган фармон имзолаган эди.