Россияда 9 май парадларидан бирида "фашист"ни панжарага тиқиб омма олдидан олиб ўтишди

Россиянинг Нижний Тагил шаҳрида, 9 май куни бўлиб ўтган Ғалаба парадида "фашист"ни аравага ўрнатилган панжарага тиқиб омма олдидан олиб ўтишди.

Парад ташкилотчиларининг бу иши парад томошабинлари ва кенг жамоатчилик томонидан нохуш кутиб олинди. Панжарага тиқилган "фашист" омма олдидан олиб ўтилаётгандаёқ кўпчилик "бу иш ҳам фашистлик", сенларни ҳам фашистлардан фарқинг йўқ" каби хитоблар билан қичқиришган. Воқеа қисқа муддатда ижтимоий тармоқларда ҳам ёритилди ва бу иш ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ҳам қаттиқ қораланди. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг фикрларига кўра, бу иш ҳам фашистик хатти-ҳаракатдир.

Шу билан бирга парад ташкилотчиларининг бу ишини олқишлаб кутиб олганлар ҳам бўлди.

Панжарада ўтирган "фашист" ролини Нижний Тигил шаҳридаги маҳаллий театрнинг актёрлари ўйнаб беришган.

Театр директори Руслан Марчевскийнинг сўзларига кўра, 2018 йилда ҳам унинг театрида ишлаётган актёрлар "фашист" ролида панжарага тиқилган ҳолда омма олдидан олиб ўтилган ва ўшанда ҳам кўпчилик бу ишга ўз норозилигини билдирган эди. Аммо, Марчевский бу ишда бир хатолик кўрмайди ва "немис-фашист"лар бундай жазога лойиқдирлар.