Россияда мажбурий ишлатилган фуқаролар Ватанга қайтарилди
Фуқаролар www.birgamiz.com электрон платформаси орқали ёрдам сўраб Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат йўллашди.
Самарқандлик Ф.М оиласидаги молиявий қийинчилик сабаб Россиянинг Томск шаҳрига қурилиш объектида ишлаш учун борган. Иш жараёнида бахтсиз ҳодиса сабаб баландликдан йиқилиб, икки оёғи шикастланган.
Шунингдек, Фарғоналик Т.П ва Х.М 2020 йил ноябрь ойида таниши томонидан Россияга ишга чақирилган. Красноярск ўлкасида ёғочни қайта ишлаш корхонасида меҳнат шароитларисиз ва совуқда олти ой мажбурий ишлатиб келинган. Натижада унинг ўнг қўл бармоғини совуқ уруши оқибатида имплантация қилинади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ушбу фуқаролар билан алоқа ўрнатилиб, 25 июнь куни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Иркутск-Фарғона, Томск-Новосибирск-Самарқанд йўналишида Ўзбекистонга қайтарилди.