Россиянинг Челябинск области ва Самарқанднинг йирик сайёҳлик ташкилотлари вакиллари ўртасида онлайн учрашув бўлди

Ушбу тадбир Самарқанд вилояти туризм ва маданий мероси бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбург шаҳридаги Бош консуллиги кўмагида ташкил этилди.
Учрашув давомида Самарқанд ва Челябинскнинг сайёҳлик салоҳияти ва келгусида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув давомида В2В музокаралари ўтказилиб, унда турли сайёҳлик компаниялари ҳам келгусида самарали ҳамкорлик қилиш учун алоқа алмашдилар.
Бундай учрашувларнинг ўтказилиши Самарқанд брендини оммалаштиришга, шунингдек, Россия Федерациясидан туризм оқимини янада оширишга хизмат қилади.
Самарқанд вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ахборот хизмати.