Сабалоқ - қимиз солинадиган меш
Шу номдаги қишлоқ Булунғур ва Жомбой туманларида бор.
Сабалоқ – ўзбек қорақалпоқлари қорамўйин, кенагас-манғит, қорақурсоқ ва бошқа бир неча уруғларга бўлинади. Мазкур уруғ номларининг кўпчилиги қишлоқ номи сифатида этнотопонимлар таркибидан ўрин олган.
Сабалоқ қишлоғи Булунғур туманидаги Қорамўйин деб аталувчи ҳудудда жойлашган.
Қорамўйинларнинг бир тармоғи сабалоқ деб аталади. Этнограф олим Т.Жданко фикрича «саба» сўзи «қимиз солинадиган меш» маъносини беради.
Сабалоқ номи билан юритиладиган иккинчи бир қишлоқ Булунғур туманининг Тонготар қишлоқ кенгаши ҳудудида учрайди. Шунингдек, Жомбой туманида ҳам Қўрғонсабалоқ, Тошлоқсабалоқ, Сабалоқ номли қишлоқлар бор.