Самарқанд давлат университети QS`нинг минтақавий рейтингидан жой олди
Лондонда Quacquarelli Symonds халқаро агентлиги томонидан ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича 2021 йил учун энг кучли университетлар рейтинги (QS Emerging Europe and Central Asia University Rankings) эълон қилинди.
Мазкур минтақавий рейтингда илк маротаба Ўзбекистоннинг тўртта олий таълим муассасаси ўрин эгаллади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги рейтингда қуйидаги ОТМлар рейтингга кирди:
- Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти (251-300-ўрин);
- Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (351-400);
- Самарқанд давлат университети (351-400);
- Тошкент давлат техника университети (351-400).
Ушбу минтақа бўйича рейтингда энг юқори ўринларни М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети (Россия), Тартус университети (Эстония), Санкт-Петербург давлат университети (Россия) ва Карлов университети (Чехия) эгаллаган.