Самарқанд шаҳрида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммоларга босқичма-босқич барҳам берилмоқда

Жорий йилда Самарқанд шаҳри аҳолисини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 420 та симёғочлар темир-бетон устунларга алмаштирилди. Шунингдек, 351 километр тармоқ, 162 та ТП мукаммал таъмирланди. 400 километр ҳаво электр линиялари ҳамда 412 та трансформатор жорий таъмирланди ва 20 дан ортиқ маҳаллада электр таъминотини яхшилашга эришилди.

2020 йилда 260 километр тармоқларни ҳимояланган электр симларига алмаштириб, 360 километр тармоқни мукаммал ҳамда 500 тадан ортиқ трансформаторларни мукаммал ва жорий таъмирлаш режалаштирилган. Шу билан бирга, 1200 та ёғоч устунлар ўрнига темир-бетон устунлар ўрнатилиб, электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларга босқичма-босқич барҳам берилади.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.