Самарқанд шаҳрида заргарлик буюмларини ўғирлаган шахс қўлга олинди
- 27.02.2019 14:16
- 182
- Жиноят ва жазо
2019 йил 12 февраль куни Самарқанд шаҳри М.Қошғарий кўчасида яшовчи Н.Г. (исмли аёл) ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, жорий йилнинг 10 февраль куни номаълум шахс уй эшигини калит билан очиб, 5 турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳар Гагарин кўчасида яшовчи М.Я. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Теглар:
ўғирлик