Самарқанд шаҳридаги Маърифат ва Чилстун маҳаллалари йўлига асфальт ётқизилди
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Самарқанд шаҳри аҳолиси билан шаҳардаги “Ёшлик” истироҳат боғида ўтказган сайёр қабулида Маърифат маҳалласидан Маматқул Шарипов кўчаларнинг аҳволи яхши эмаслигини айтиб, ҳудуддаги 11-умумий ўрта таълим мактаби ва 6-мактабгача таълим ташкилотига борадиган йўлни, Чилстун маҳалласида яшовчи Усмон Шакаров эса Афросиёб кўчаси 5-торкўчани асфальтлаб беришда ёрдам сўраган эди.
Ушбу мурожаатлар ижроси вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси зиммасига юклатилди. Натижада бошқарма бошлиғи Баҳодир Негматов ҳолатни ўрганди ва Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати сифатида мутасадди идоралар раҳбарларига депутатлик сўрови киритди. Шундан сўнг қисқа муддатда ушбу кўчаларга асфальт ётқизилди. Бугун ушбу маҳалла аҳолиси йўлсозлар ва вилоят раҳбарларидан мамнун.
Самарқанд вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.