Самарқанд ва Львов ўртасида авиақатнов режалаштирилмоқда
Самарқанд вилояти ҳокимлигида вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Украинанинг мамлакатимиздаги элчиси Николай Дорошенко билан учрашув ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, учрашувда Ўзбекистон ва Украина алоқаларининг мустаҳкамланиб бораётгани икки мамлакат минтақалари ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликнинг ривожланишига хизмат қилаётгани таъкидланди.
Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда вилоятда IT Parк ташкил этиш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачилик ва бошқа бир қатор соҳалар бўйича биргаликда амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокама этилди.
Учрашувда элчи жаноблари Самарқанд билан ўзаро биродарлашган Львов вилоятираҳбари Максим Козицькийнинг вилоятимиз вакиллари Львовга таклиф этилган таклифномасини топширди.
Шунингдек, Самарқанд шаҳар ҳокимига Львов шаҳрига таклифнома тақдим этилди.
Учрашувда Самарқанд ва Львов шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиа қатновларни йўлга қўйиш масаласи ҳам муҳокама этилди.
Томонлар тез фурсатда украиналик ишлаб чиқарувчилар ва ишбилармонлар иштирокида онлайн режимда самарқандлик тадбиркорлар билан учрашув ташкил этиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.