Самарқандда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича вилоят комиссияси тузилди
Вилоят ҳокимининг 3 августдаги қарори билан одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича вилоят комиссияси тузилди. Қарорга кўра, комиссияга вилоят ҳокими Э.Турдимов раҳбарлик қилади.
Комиссиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
- давлат органлари ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини, яқин ҳамкорликда ишларини таъмиинлаш мақсадида мақсадида уларнинг одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
- қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш борасида одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга амалга оширишни ташкиллаштириш, шунингдек, уларнинг ижросини доимий назорат қилиш;
- одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасидаги миллий қонунчилик, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва Миллий комиссиянинг тақдимномалари сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
- одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш, ушбу соҳадаги жиноятларни аниқлаш, тергов қилиш, олдини олиш ва уларга чек қўйиш амалиётини ўрганиш;
- одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида самарали халқаро ҳамкорлик ва баҳамжиҳат ҳаракатни ташкил этиш, шунингдек, мазкур соҳада ахборотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва маърузалар тайёрлаш.
Вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари ҳамда масъулларга оммавий ахборот воситалари ва интернет-ресурсларда кенг тарғибот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.
Бунда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича брифинглар, интрернет-конференциялар, телевизион кўрсатувларда вилоят бошқарма, ташкилот раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамда жамоатчилик вакилларининг иштирок этишлари таъминланади.