Самарқандда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар 567 тага кўпайди

Вилоят бўйича рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига келиб 567 тани ташкил этди.

Ушбу кўрсаткич 2017 йилнинг мос давридагига нисбатан икки баробарга ошгани кузатилди. Хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотларнинг 550 таси ёки 97 фоизи бугунги кунда фаолият кўрсатмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 61 тага ёки 12,5 фоизга ошди.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида вилоят бўйича 49 та хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилди.

Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати.