Самарқанддаги ҳарбий қисмда ҳарбий техникалар ва жанговар қуроллар кўргазмаси ўтказилди
- 24.02.2019 11:30
- 260
- Фотохабарлар
“Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгаши ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги ҳарбий қисмда “Биз - ватанпарварлармиз” шиори остида кўргазмали тадбир ўтказилди.
Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган тадбирда дастлаб ёшларнинг ҳарбий соҳага қизиқишини ошириш, уларда ғурур-ифтихор туйғусини юксалтиришга қаратилган фикрлар билдирилди.
Тадбирнинг кейинги босқичида иштирокчилар учун замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар ҳамда «Ватанпарвар» ташкилоти томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.