Самарқанддаги институт Люксембургда “Ўзбекистоннинг бебаҳо мероси” номли тақдимот ва кўргазма ўтказди
- 22.12.2024 13:43
- 4
- Самарқанд
Самарқанд шаҳрида 2025 йил бўлиб ўтиши режалаштирилган ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти делегацияси томонидан Люксембургда қатор тақдимот ва кўргазмалар ўтказилди.
Жумладан, Герцогиня Шарлотта хотира майдонида Самарқанднинг улкан туристик салоҳияти, аждодларимизнинг бебаҳо мероси ҳақида ҳикоя қилувчи тақдимотлар, миллий ҳунармандчилик ва миниатюра, маҳаллий ширинликлар ва нон маҳсулотлари намуналари кўргазмаси намойиш этилди.
Тадбирда Люксембургнинг турли расмий ташкилотлари раҳбарлари, дипломатик корпус, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Элчихонаси вакиллари иштирок этишди.
Аввалроқ институт томонидан худди шундай тадбирлар Данияда ҳам ўтказилган эди.